Германиянида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада ўзбек рассомининг ижод намуналари намойиш этилди
Декабрь 17, 2025. 09:00 • 52 сония
• 339ХЕМНИЦ, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Хемниц шаҳрида бўлиб ўтаётган “Олисдаги маконлар” номли халқаро санъат кўргазмасида таниқли ўзбек рассоми Жўра Асран асарлари намойиш этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур халқаро кўргазмада Европа, Америка ва Осиё минтақалари рассомларининг ижод намуналари тақдим этилди. Жумладан, маҳоратли ўзбек рассоми Жўра Асраннинг “Табиат ва миллийлик ифодаси” мавзусидаги қатор асарлари санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.
Ҳамюртимиз расмларида юртимиз тоғли ҳудудларининг бетакрор табиати, қишлоқларининг ўзига хос гўзаллиги, у ердаги сокин ҳаёт, қадимий иншоотлари ва шу каби миллий колоритни ифодаловчи манзаралар тасвирланган. Таъкидлаш жоизки, Жўра Асран ижодидан жой олган ушбу асарлар бугунги кунга қадар Франция, Туркия, Англия, Россия ва Германиянинг қатор шаҳарларида ташкил этилган халқаро кўргазмаларда намойиш қилинган.
“Олисдаги маконлар” халқаро санъат кўргазмаси “Хемниц 2025 – Европанинг маданий пойтахти” дастури доирасида ташкил этилди. Унда суратлар, фотосуратлар, ҳайкал ва санъат намуналари намойиш этилди. Бундан ташқари, кўргазма дастури концерт, китобхонлик кечалари, маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар ва экскурсиялар билан бойитилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди


