Logo

Ўзбекистон фуқароларини Францияга мавсумий ишларга жалб этиш бўйича келишувларга эришилди

Апрель 30, 2026. 11:45 • 2 дақ

165

ПАРИЖ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миграция агентлиги делегациясининг Францияга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида делегация аъзолари Франциянинг савдо, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, бандлик ва таълим соҳаларида фаолият юритувчи етакчи давлат ва хусусий тузилмалари билан музокаралар ўтказди.

Хусусан, Франция Ички ишлар, Миллий таълим ва Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон фуқароларини мавсумий ишларга жалб этиш бўйича пилот лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ушбу ташаббусларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда касбий тайёргарлик соҳасида тажриба алмашиш юзасидан келишувларга эришилди.

Савдо ва дистрибьюторлик соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар билан меҳнат мигрантларини супермаркетлар, омборлар ва ишлаб чиқариш объектларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Тиббиёт соҳасида эса ҳамшираларни Францияда иш билан таъминлаш ва уларни тилга ўқитиш механизмлари ўрганилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида Франциянинг йирик фермерлар уюшмаси билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон фуқароларини узумзорлардаги мавсумий ишларга жалб этиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Франциянинг бандлик хизмати, касб-ҳунар ўқув марказлари ва рекрутинг компаниялари билан биргаликда мутахассисларни танлаб олиш, ишга жойлаштириш ва касбий тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Таълим соҳасида касб-ҳунар таълими марказлари билан тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашувлар якунида қатор ташкилотлар билан меморандумлар имзоланди ҳамда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Умуман олганда, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Франция ўртасида меҳнат миграцияси, бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фуқаролар учун янги иш ўринлари яратиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш