Logo

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

Апрель 27, 2026. 16:25 • 2 дақ

400
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

СТОКГОЛЬМ, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида “Green14” швед компанияси асосчиси Адам Подгорски бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташриф амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари ва етакчи саноат корхоналари вакиллари билан қатор музокаралар ўтказилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирликларида бўлиб ўтган мулоқотда стратегик аҳамиятга эга минералларни чуқур қайта ишлаш, юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

ОКМК ва ЎзТМК корхоналари раҳбарияти билан алоҳида учрашувлар ўтказилиб, унда молибден-рений қотишмаларини ишлаб чиқариш, юқори софликдаги теллур ва селен олиш ҳамда махсус қотишмалар ва ванадий маҳсулотлари чиқариш истиқболлари кўриб чиқилди.

Тадбир давомида “Green14” ва ЎзТМК ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат технологиялар трансферини, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутади.

“Green14” компанияси электроника саноати, энергетика ва оғир саноат учун экологик тоза технологиялар ишлаб чиқишга ихтисослашган. Мутахассисларнинг фикрича, компания ечимларининг жорий этилиши Ўзбекистонга стратегик аҳамиятга эга минералларни чуқур қайта ишлаш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш