Logo

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида парламентлараро мулоқот кенгаймоқда

Апрель 28, 2026. 09:29 • 2 дақ

418
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида парламентлараро мулоқот кенгаймоқда

БУДАПЕШТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Сербия Миллий Ассамблеяси вакиллари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси ўтказилган мулоқотда икки давлат ўртасидаги муносабатлар барқарор ва ўзаро ҳурмат, тенглик ҳамда конструктив ҳамкорлик тамойилларига асослангани таъкидланди.

Суҳбат давомида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Хусусан, парламентлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар сонини кўпайтириш ва дўстлик гуруҳлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Бугунги кунда парламентлараро алоқалар нафақат сиёсий мулоқот воситаси, балки ишончни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва халқаро майдонда умумий ташаббусларни илгари суриш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдириб, турли даражаларда мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки мамлакат парламентлари ўртасидаги дўстлик муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш