Logo

Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди

Декабрь 14, 2025. 13:09 • 29 сония

209
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди

БРЮССЕЛЬ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Божхона қўмитаси делегацияси Жаҳон божхона ташкилотининг Савдони соддалаштириш глобал дастури доирасида ўтказилган минтақавий семинарида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида мамлакатимиз делегацияси вакиллари миллий божхона тизимидаги рақамлаштириш жараёнлари ва келгусидаги режалар, интеграцияни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида тақдимот қилди.

Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон божхона тизимида амалга оширилган ислоҳотлар юқори баҳоланди.

Семинар доирасида ташкилотнинг турли бўлимлари вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилди ва ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш