2025 йилдан Тошкент–Гуанчжоу йўналиши бўйича карго-рейслари вақти 5,5 соатгача қисқарди
Январ 28, 2026. 09:24 • 2 дақ
• 330ГУАНЧЖОУ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Гуанчжоуда Ўзбекистоннинг экспорт маҳсулотлари ва уларни харид қиладиган ишончли ҳамкорлар масаласида тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, “5th China Import & Export Food Spring-Festival Fair” ҳамда “Belt and Road Expo of Curated Collections” тадбирларида мамлакатимиз экспорт салоҳияти бўйича турли тақдимотлар ўтказилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги, қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари кенг намойиш этилди.
Тадбирда “Silk-Road” совға тўплами, Ўзбекистоннинг асал, анор, гилос каби маҳсулотлари “China Import & Export Food Spring-Festival Fair – “Premium маҳсулотлар каталоги”га киритилди ва хитойлик истеъмолчиларга онлайн ва офлайн тарзда кенг тақдим қилинди.
“Made in Uzbekistan” маҳсулотлари, янгидан иш бошлаган “Guangdong Flavors” номли “Efoodwisdom” платформасига киритилди. Бу бутун Хитой бўйлаб дистрибютор, йирик импортёр ҳамда бевосита истеъмолчилар хариди учун яна бир қулайлик яратади.
Efoodline Network Technology” компанияси вице-президенти Гуо Вэнйоннинг таъкидлашича, “Ўзбекистоннинг – мош, гилос, майиз, ёнғоқ ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитойга экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 50 фоиздан ортиққа ўсди. 2025 йилдан Тошкент–Гуанчжоу йўналиши бўйича карго-рейсларни амалга оширилиши логистика вақтини 5,5 соатгача қисқартирди.
Бош консулхона мамлакатимиз экспортёрлари ҳамда Хитой томони билан ҳамкорликда 2026 йил давомида “Cherry Express” юкларини ишга тушириш Ўзбекистон мева-сабзавотларини Гуандун–Гонконг–Макао кўрфази катта бозорига қисқа фурсатларда олиб келиш ва истеъмолчиларга етказилишига кўмаклашади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




