Logo

Ўзбeкистоннинг ташқи сиёсати Украинада эътироф этилди

Декабрь 31, 2025. 13:43 • 53 сония

340
Ўзбeкистоннинг ташқи сиёсати Украинада эътироф этилди
Ўзбeкистоннинг ташқи сиёсати Украинада эътироф этилди

КИЕВ, 6 январь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Украинадаги Элчихонасида ушбу давлатнинг етакчи ахборот-таҳлилий марказлари ва ОАВ вакиллари иштирокида “Ўзбeкистоннинг янгиланган ташқи сиёсати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирга украиналик сиёсий эксперт, Украина ташқи сиёсати тадқиқотлари институти директори Григорий Перепелица модераторлик қилди. Модератор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда кенг миқёсли сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Украиналик сиёсатчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги ҳамкорлик векторларининг шаклланаётгани, расмий Тошкент ўзини бетараф давлат сифатида собит қолаётгани ва халқаро майдонда фаол позиция эгаллаётганини қайд этди. Бу айни пайтда кузатилаётган глобал муаммолар, давлатлараро можаролар ва халқаро муносабатлар тизимининг трансформацияси шароитида жуда муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбатида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов ва қатор маҳаллий сиёсий экспертлар сўз юритиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига атрофлича жавоб берди.

Мутахассислар Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда халқаро майдонда эришаётган ютуқлари, хусусан, нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида фикр билдирди. Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа қатор ҳамкор давлатлар билан сиёсий мулоқот ва иқтисодий алоқаларнинг фаоллашаётгани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш