Logo

Москвада ўзбекистонлик аёллар ва талабалар учун ифторлик уюштирилди

Март 11, 2026. 08:10 • 2 дақ

222

МОСКВА, 11 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Россия пойтахтида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандош аёллар ҳамда ўзбекистонлик талабалар учун ифторлик тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон Садиллолев ҳам иштирок этди.

Тадбирни очиб берган Элчихона вакиллари ва имом-хатиб муборак Рамазон ойи муносабати билан юрт раҳбарияти номидан ўзбекистонликларга табрик йўллади.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда муқаддас ойни муносиб ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ва хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани алоҳида таъкидланди. Қабул қилинаётган қонун ва қарорларда гендер тенглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир доирасида меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой тарихи, ўзбек халқининг буюк аждодлари жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида ватандошлар айни пайтда Ватанимиз ташқарисида бўлиб турган ҳар бир фуқарога кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига чуқур миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш