Logo

Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар ва ўзбекистонлик талабалар учун байрамона ифторлик ўтказилди

Март 09, 2026. 09:10 • 2 дақ

102

МОСКВА, 9 март. /“Дунё” АА/. 2026 йил 7 март куни Ўзбекистон элчихонаси Москва Мемориал масжиди ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз ва Россия пойтахтида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар учун ифторлик тадбирини ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида байрамона ифторлик шаклидаги “Ўзбекистон оқшоми” бўлиб ўтди. Унда 400 дан ортиқ фуқароларимиз, Бухоро шаҳридаги Халифа Худойдод масжиди имом-хатиби Одилжон Садиллолев ва Россия мусулмонлари диний бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбирни очиб берган Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов юртдошларимизни муқаддас Рамазон ойи муносабати билан табриклаб, мамлакатимиз Раҳбарияти номидан самимий салом ва энг яхши тилакларини етказди.

Ботиржон Асадов ўз нутқида Президентимиз томонидан юртимизда амалга оширилаётган “Рамазон - меҳр-оқибат, бирлик ва шукроналик ойи” ташаббуси доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой тарихи ва ўзбек халқининг буюк аждодларининг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирнинг маданий-маърифий дастурда Янги Ўзбекистонда, жумладан, диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамиятини очиб берувчи видеолар намойиш этилди.

Россия томони Ўзбекистонда динлараро мулоқот ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган диний сиёсатининг минтақада барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим омили эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ифтор иштирокчилари ўз навбатида мамлакатимиз Президенти ва ҳукуматига хориждаги ҳар бир ватандошларга кўрсатилаётган юксак ғамхўрлик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш