Варшавада Рамазон ойи муносабати билан ватандошлар иштирокида маданий учрашув ўтказилди
Март 08, 2026. 13:20 • 42 сония
• 51
ВАРШАВА, 8 март. /“Дунё” АА/. Польша пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси ва Мусулмонлар идораси вакиллари томонидан ватандошларимиз учун маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Польшада меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 100 нафардан ортиқ ватандошлар иштирок этди.
Йиғилганлар муқаддас Рамазон ойининг инсон ҳаётидаги аҳамияти, шукроналик, сабр-тоқат, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат каби фазилатларнинг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
Иштирокчилар бундай маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этилаётгани учун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизга алоҳида миннатдорлик билдирди.
Мазкур учрашувнинг ватандошлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро дўстлик алоқаларини янада юксалтириш, миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси