Покистонда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси урду тилида эълон қилинди
Февраль 03, 2026. 15:37 • 34 сония
• 122
ИСЛОМОБОД, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси урду тилида китоб шаклида чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳадан мақсад Покистондаги урду тилида сўзлайдиган аҳолига мамлакатимиздаги ислоҳотлар, ривожланиш стратегиялари ва Президентимизнинг келажакка қаратилган сиёсий ташаббуслари тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот етказишдир.
Покистонлик экспертларнинг таъкидлашича, Мурожаатноманинг урду тилига таржима қилиниши мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги сиёсий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим восита бўлади.
Нашр Покистон ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, академик доиралари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида тарқатилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
