Logo

“Hauptstadtecho”: Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси ислоҳотларни амалга оширишда амалий дастур бўлмоқда

Январ 10, 2026. 13:28 • 2 дақ

372
“Hauptstadtecho”: Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси ислоҳотларни амалга оширишда амалий дастур бўлмоқда

БЕРЛИН, 13 январь. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Hauptstadtecho” нашрида Ўзбекистон етакчисининг парламент ва халққа Мурожаатномаси бўйича мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига кўра, Ўзбекистоннинг сифат жиҳатидан янги ривожланиш босқичига ўтишини англатувчи стратегик ҳужжат сифатида талқин қилинган. ЯИМ ҳажми 2010 йиллар ўртасидаги 60–65 миллиард доллардан 145 миллиард долларгача ошган, иқтисодиётнинг ўртача ўсиш суръати эса 6 фоиз атрофида сақланиб қолган.

Муаллифнинг таъкидлашича, Мурожаатнома мамлакатнинг узоқ муддатли рақобатбардошлиги, ички консенсус ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий стратегик йўл харитасидир.

Мурожаатномада аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи ёшлар ва ҳудудлар аҳолиси учун барқарор иш ўрни ҳамда доимий даромад манбаи ижтимоий фаровонликнинг асосий омили сифатида баҳоланган. Шу маънода, ҳужжатда белгиланган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш чоралари айнан шу талабларга жавоб бериши эканлиги қайд этилган.

Халқаро ташкилотлар - хусусан, БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ва Осиё тараққиёт банки тадқиқотларида ҳам бандликка йўналтирилган сиёсат ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва жамиятда ишончни мустаҳкамлашда энг самарали воситаларидан бири экани ёзилган.

“Президент Мирзиёев Мурожаатномаси навбатдаги ислоҳотлар босқичи учун амалий дастур бўлиш билан бирга, мамлакатнинг узоқ муддатли рақобатбардошлиги ва халқаро шериклар ишончини мустаҳкамлайдиган стратегик дастур вазифасини ўтайди”, - дея хулоса қилинган немис матбуотида.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш