Logo

Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди

Апрель 27, 2026. 21:00 • 2 дақ

289
Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди
Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди
Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди
Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди
Владивостокда ўзбек миллий анъаналари кенг тарғиб қилинди

ВЛАДИВОСТОК, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Владивосток шаҳрида ўзбек миллий анъаналари ва урф-одатларига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда ушбу ҳудудда ишлаётган ва ўқиётган ватандошларимиз, маҳаллий маъмурият ходимлари ҳамда турли миллат ва элат вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан дипломатлар ва “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари, экспорт ва инвестиция салоҳияти, туризм ва миллий ҳунармандчилик соҳасидаги ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Иштирокчилар ўзбек миллий анъаналари ва урф-одатлари, хусусан, Наврўз умумхалқ байрами тарихи ва аҳамияти хусусида ҳам фикр алмашди.

Байрам тадбирида намойиш этилган ўзбек миллий либослари, кулолчилик ва амалий санъат буюмлари кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистондан ташриф буюрган санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари, жарчилар, бобо деҳқон ва лапарчи қизлар иштирокидаги саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Байрам дастурхонига тортиқ этилган сумалак, сомса ва палов каби миллий таомлар Наврўзнинг ҳақиқий файзини намоён этди.

Вакилларимиз Приморск ўлкасидаги ватандошлар фарзандлари учун ташкил этилган ўзбек ва рус тилларини ўрганиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбир ташкилотчилари ушбу марказ тарбияланувчилари ва ўқитувчиларига ўзбек миллий либослари ва чолғу асбобларини тақдим этди, она тили ва буюк аждодларимиз ҳақидаги адабиёт ҳамда дарсликлар совға қилинди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш