Logo

Малайзияда ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди

Апрель 27, 2026. 09:00 • 2 дақ

531
Малайзияда ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди
Малайзияда ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди
Малайзияда ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан Хиамен университетида ўзбек миллий анъаналари ва қадриятларига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам тадбирида икки Малайзияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари, яқин қўшни давлатлар вакиллари ҳамда малайзияликлар иштирок этди.

Элчихона дипломатлари ўзбек миллий анъаналари ва қадриятлари, хусусан, Наврўз байрамининг тарихи ва аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар, 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширилиши режалаштирилган ишлар борасида ҳам алоҳида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Мулоқот давомида ватандошлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Шунингдек, Малайзияда ўқиётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларга ушбу давлат қонун-қоидаларига риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналарни оммалаштириш мақсадида ашула ва рақслар, саҳна чиқишлари, миллий кўргазмалар намойиш қилинди. Наврўз байрамига бағишланган викторина ва спорт ўйинлари ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иштирокчилар учун байрам дастурхони безатилиб, миллий таомлар тортилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш