Ўзбекистон дипломатлари Оқтовда ватандошлар билан учрашув ўтказди
Февраль 04, 2026. 16:09 • 27 сония
• 81
ОҚТОВ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. 3 февраль куни Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистонда вақтинча ишлаб турган фуқаролар билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув доирасида ҳамюртларнинг яшаш шарт-шароити ўрганилди ва консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш берилди.
Шу билан бирга фуқароларга ҳозирги кунда Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда миграция йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича тўхталиб ўтилди.
Ватандошларга Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий, хотин-қизларни ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
