Logo

ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди

Декабрь 23, 2025. 19:15 • 26 сония

112
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насредин Исматулло билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, мулоқот жараёнида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

 2025 йил давомида турли соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026 йилга мўлжалланган иттифоқчилик муносабатларининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш