Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Беларусь ва Қирғизистон элчилари билан алоҳида учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Октябрь 25, 2023. 07:58 • 32 сония

1128
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Беларусь ва Қирғизистон элчилари билан алоҳида учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов кеча Беларусь ҳамда Қирғизистоннинг элчилари Леонид Маринич ва Муса Жаманбаев билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан Беларусь ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.


Савдо-иқтисодий, ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.


Бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.


«Дунё» АА сурати

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш