Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вьетнам делегацияси билан учрашди

Октябрь 15, 2023. 10:33 • 35 сония

2102
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вьетнам делегацияси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев ТИВда Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Ташқи алоқалар бўйича комиссияси раисининг ижрочи ўринбосари Нгуен Тхи Хоанг Ван бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Вьетнам ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иқтисодий ва халқ дипломатиясини фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат турли партияларининг ўзаро алоқалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Томонлар ўзаро манфаатли кўплаб соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.


Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш