Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Кувайт ва Қатар элчилари билан бўлиб ўтган учрашувлар чоғида олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатларини муҳокама қилди
Октябрь 15, 2023. 13:10 • 37 сония
• 3301
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Кувайт ва Қатар давлатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари Аҳмад ал-Жийрон ва Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан сиёсий мулоқотини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Финляндия элчисининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунига етди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония адлия вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вьетнам делегацияси билан учрашди