Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Занжон вилояти шериклик алоқалари ўрнатади

Октябрь 24, 2025. 18:59 • 41 сония

26
Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Занжон вилояти шериклик алоқалари ўрнатади

ЗАНЖОН, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев амалий ташриф билан Эроннинг Занжон вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Занжон вилояти губернатори Мохсен Содеқи, вилоят Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Самад Юсефи ва етакчи ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, ижтимоий ва маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хорижий тадбиркорлар ва салоҳиятли инвесторлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида айтиб ўтилди.

Мазкур йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бизнес делегацияларнинг ўзаро ташрифларини амалга ошириш, Ўзбекистон ҳудудлари ва Занжон ўртасида қўшма турлар ташкил этиш, таълим соҳасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш