Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув ўтказди
Май 21, 2024. 16:56 • 52 сония
• 848
АР-РИЁЗ, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Али ал-Юсуф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувларни ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини виза талабларидан озод қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Али ал-Юсуф Ўзбекистоннинг минтақада илғор ривожланиб бораётганини ва бир қатор йирик тадбирларга мезбонлик қилаётганини эътироф этди. Хусусан, жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши юқори даражада бўлиб ўтгани таъкидланди. Шунингдек, шу йил март ойида Ар-Риёз шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ҳам муваффақиятли ўтгани қайд этилди.
"2023 йил 1 январь ойидан бошлаб Саудия фуқароларига Ўзбекистонга 30 кун муддатда визасиз кириш тартибини жорий этилгани бизни жуда қувонтирди. Бу ўз ўрнида сайёҳлар оқимини ошишига, ўзаро савдо ҳажмининг ортишига туртки бўлмоқда", деди Саудия Арабистони ТИВ раҳбари ўринбосари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади