Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони Валиаҳдига ишонч ёрлиқларини топширди
Октябрь 01, 2025. 15:13 • 56 сония
• 409
АР-РИЁЗ, 1 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Нодиржон Тургунов кеча Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Саудия Арабистони Валиаҳди Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан 37 та хорижий давлатнинг 2023-2024 йилларга тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ар-Риёз шаҳридаги Ал-Ямама саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқотда Саудия Арабистони Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон Президентига мамлакат Подшоҳи ҳамда ўзининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини йўллади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 февралда ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида Ар-Риёз шаҳрига келган эди. Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган. 2025 йил апрель ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Шунингдек, у 2 июнь куни Иорданиядаги элчи сифатида ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини тақдим қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади