Logo

Ўзбекистон элчиси Словения меҳнат, оила, ижтимоий масалалар ва тенг имкониятлар вазири билан учрашди

Март 21, 2025. 10:16 • 41 сония

109
Ўзбекистон элчиси Словения меҳнат, оила, ижтимоий масалалар ва тенг имкониятлар вазири билан учрашди

ЛЮБЛЯНА, 21 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Любляна шаҳрида Словения меҳнат, оила, ижтимоий масалалар ва тенг имкониятлар вазири Лука Месец билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда меҳнат муносабатлари ва миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" саммитига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тадбир минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, алоқаларни кенгайтириш, жумладан, миграция ва меҳнат муносабатлари масалалари учун мустаҳкам замин яратиши таъкидланди.

Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Словения иқтисодиётининг турли тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар. Бу борадаги ҳукуматлараро битимни имзолаш истиқболлари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш