Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Брюссель эркин университети ўртасида академик алоқалар йўлга қўйилади
Январ 17, 2025. 16:28 • 35 сония
• 81
БРЮССЕЛЬ, 17 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Брюссель эркин университети раҳбарияти билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Брюссель эркин университети ўртасида иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар, муҳандислик, биология фанлари, муҳандислик технологиялари ва бошқа ўзаро устувор йўналишларда академик шерикликни йўлга қўйиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Университет раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади