Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Октябрь 11, 2024. 09:40 • 49 сония
• 230
КУАЛА-ЛУМПУР, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Брунейнинг Малайзиядаги элчиси Маҳмуд Саидин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, олий таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорликнинг ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бруней томонига республикада турли жабҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, инвестицион муҳитини ва зиёрат туризмини жадал ривожлантириш, хорижий сармоячилар, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Брунейдан Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига ташриф буюраётган туристлар сони ошиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Шунингдек, олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, давлат олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари вакилларининг учрашув, ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида юқоридаги масалалар бўйича ҳамда икки мамлакат фуқароларининг ўзаро келиб-кетиш режимида қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон ва Бруней Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади