Ўзбекистон ва Руминия ҳамкорлигини юқори даражага кўтариш истиқболлари муҳокама қилинмоқда
Октябрь 29, 2025. 10:01 • 36 сония
• 152
БУХАРЕСТ 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Варшава шаҳрида жойлашган) Амирсаид Агзамходжаев Руминия Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция ва ташқи савдо агентлиги вице-президенти Дору-Клаудиан Фрунзулица билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик, кимё саноати, IT хизматлари ва транспорт-логистика соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ҳукуматлараро иқтисодий кенгаш фаолиятини тиклаш ва унинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар Шарқий ва Марказий Осиёдан Европага мультимодал юк ташишда "Ўрта йўлак"нинг ажралмас қисми бўлган Руминиянинг Константа порти имкониятларидан фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади