Ўзбекистон ва Венгрия футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Июнь 14, 2024. 09:39 • 44 сония
• 185
БУДАПЕШТ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг спорт оламида машҳур "Sportfive Hungary" компанияси бош директори Андраш Игаз билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини янада ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Андраш Игаз сўнгги йилларда Ўзбекистонда профессионал ва оммавий футбол жадал ривожланаётганини, буни мамлакат терма жамоалари ва клубларининг халқаро майдонда қўлга киритаётган ютуқлари исботлашини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон томони билан футбол инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Маълум қилинишича, "Sportfive Hungary" компанияси бутун дунё бўйлаб стадионларни лойиҳалаш, қуриш ва спорт иншоотларини оператив бошқарувини амалга оширади, савдо ва маркетинг билан шуғулланади. Шунингдек, мазкур компания Венгрияда иккита стадионни бошқаради ва "Ференцварош" футбол клубига ҳомийлик қилади.
Мулоқот давомида Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш, футболчиларни хорижга трансфер қилиш ва стадионларни оператив бошқариш йўналишларида алоқаларни йўлга қўшиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади