Ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи тўртта вилоятда сайёр қабуллар ўтказди

Ноябрь 23, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 77

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ходимларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВнинг маълум қилишича, ишчи гуруҳ вакиллари жорий йилнинг 19–20 ноябрь кунлари Бухоро, Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларида навбатдаги сайёр қабулларни ўтказган.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувларда аҳолидан ижтимоий, ҳуқуқий ва миграция масалаларига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Муҳокамалар марказида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари, чет элда мушкул вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга консуллик кўмагини кўрсатиш ҳамда хорижий давлатларнинг вақтинча сақлаш муассасаларида бўлиб турган фуқароларни Ватанга қайтариш каби долзарб мавзулар ўрин олди.

Шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш ва қонуний тартибда легаллаштириш билан боғлиқ саволларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди. Фуқароларга амалдаги қонунчилик нормалари асосида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.

Қўшимча ўрганиш ва идоралараро ҳамкорликни талаб этадиган масалалар эса алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгиланди.

Сайёр қабул давомида аҳоли билан вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Шу билан бирга, бир қатор маҳалла етакчилари билан учрашувлар ўтказилиб, вазирлик билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш