Ўзбекистон ва Япония АКТ ҳамда сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 23, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 25
Ўзбекистон ва Япония АКТ ҳамда сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Япония АКТ ҳамда сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Япония АКТ ҳамда сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Япония АКТ ҳамда сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ТОКИО, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Акихиро Сакурайнинг Японияга ташрифи якунланди, унинг давомида мамлакат ҳукумати ва хусусий бизнес вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлигида АКТ ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди, шунингдек, 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорликни институционаллаштириш механизми келишиб олинди.

Япониянинг сунъий интеллект соҳасидаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим марказларидан бири — Токио университети ҳузуридаги Мацуо-Ивасава лабораторияси (Matsuo-Iwasawa Laboratory) билан ўзбекистонлик талабаларни онлайн тарзда сунъий интеллектни ривожлантириш тамойилларига ва СИ-маркетинг орқали стартапларни йўлга қўйишга ўқитиш бўйича келишувга эришилди. Япония томони 2026 йилдан бошлаб онлайн ўқув дастурига Ўзбекистондан 80 га яқин талаба рўйхатдан ўтганини қайд этиб, тингловчилар сонини янада оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Япониянинг “Mitsui & Co.”, “Highreso”, “Value Soft Next Inc.”, “Tokyo Asset Solution” ва “WIT Inc.” компаниялари билан Ўзбекистонда АКТ соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда республикада IT-хизматларни биргаликда ишлаб чиқиш учун япон IT-компанияларини “IT Park Uzbekistan” резидентлигига жалб этиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси рақамли технологиялар, АКТ, сунъий интеллект ва рақамли трансформацияга бағишланган “ResorTech Expo” халқаро кўргазмаси ҳамда япон ва хорижий IT-компаниялар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган “Japan Information Technology Exchange Expo” тадбирида иштирок этди. Ушбу анжуманларда мамлакатимизнинг ўсиб бораётган технологик ва инвестициявий салоҳияти, миллий IT-саноат ривожланиш динамикаси, экспорт имкониятлари ҳамда хорижий технологик компаниялар фаолияти учун яратилган қулай экотизим тақдимоти ўтказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш