Ўзбекистон ва Венгрия таълим дастурлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Июнь 29, 2024. 12:53 • 33 сония
• 149
БУДАПЕШТ, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Давлат котибининг таълим, стипендия дастурлари ва илмий дипломатия масалалари бўйича ўринбосари Миклош Лендел билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, Венгриянинг "Хунгарикум стипендияси" таълим дастури доирасида алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни, шу жумладан Европа Иттифоқи орқали қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Миклош Лендел кўп томонлама Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича 2025 йилда икки давлат олий таълим муассасалари ректорларининг навбатдаги форумини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади