10-12 декабрь кунлари Тошкентда Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
Октябрь 22, 2025. 09:32 • 51 сония
• 386
ЛОНДОН, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Халқаро автомобиль федерацияси (Federation Internationale de l'Automobile – FIA) бошқарма бошлиғи Жонатан Рефой билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Жонатан Рефой FIA фаолияти ва ташкилотнинг Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик режалари тўғрисида сўзлаб берди.
Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида FIA Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши маълум қилинди. Мазкур нуфузли халқаро тадбирда FIAга аъзо дунёнинг 149 мамлакатидан 245 дан зиёд вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
Автомобиль хавфсизлиги ва уларнинг стандартларини белгилаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва экологик барқарорлик билан боғлиқ масалалар, тирбандликларни имкон қадар камайтириш ҳамда шаҳарларда автотранспортларни бошқариш бўйича амалий тавсиялар бериш, шунингдек, электр ва гибрид автомобилларни оммалаштириш йўналишларида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёрлик билдирилди.
Халқаро автомобиль федерацияси 1904 йили Парижда ташкил этилган. Ташкилот жаҳон автоспортини мувофиқлаштириш, хавфсизликни таъминлаш ва автомобиль маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшади. FIA штаб-квартираси Парижда жойлашган, шунингдек унинг Лондонда бошқарув офиси ва Женевада молиявий бўлинмаси офислари мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади