Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Сирдарё тиббиёт техникумида замонавий ўқув-тренинг ва ахборот технологиялари хоналари ташкил этилди
Ноябрь 08, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 72
ГУАНЧЖОУ, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан хитойлик ҳамкорлар кўмагида Абу Али ибн Сино номидаги Сирдарё жамоат саломатлиги техникумининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Лойиҳа доирасида таълим муассасасида замонавий ўқув-тренинг ва ахборот-коммуникация технологиялари хоналари яратилди.
Хусусан, талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-тренинг хонаси замонавий ультратовуш текшируви (УТТ) аппарати, анатомик моделлар, шунингдек, амалий машғулотларни ўтказиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида техникум янги моноблок компьютерлари билан жиҳозланди.
Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши бўлажак тиббиёт ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга, таълим жараёнига замонавий технологияларни кенг жорий этишга ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси