2025 йилда Тошкентда Ўзбекистон ва Польша ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси ўтказилади
Ноябрь 20, 2024. 12:01 • 31 сония
• 143
ВАРШАВА, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Польша Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Юстина Хшановска билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида консуллик-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг Польшада таҳсил олиш учун визаларни олиш жараёнида кузатилаётган муаммолар, ҳужжатларнинг нострификацияси ва Польшада вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2025 йилда Тошкентда икки мамлакат ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади