Logo

Ўзбекистон элчиси Лондондаги Қироллик ветеринария коллежи вакиллари билан учрашув ўтказди

Ноябрь 10, 2025. 19:52 • 2 дақ

82
Ўзбекистон элчиси Лондондаги Қироллик ветеринария коллежи вакиллари билан учрашув ўтказди

ЛОНДОН, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дипломатлари Лондондаги Қироллик ветеринария коллежи раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Шунингдек ўқинг

Учрашувда дипломатлар коллеж фаолияти, бу ердаги олий таълим дастурлари, ветеринария лабораториялари ҳамда амалга оширилаётган тадқиқотлар ҳақида бохабар бўлишди.

Рояль Ветеринарй Cоллеге – Қироллик ветеринария коллежи 1791 йилда ташкил топган. Ҳозирда унда 2600 нафарга яқин талаба ҳамда 500 нафарга яқин илмий изланувчи таҳсил олмоқда. Бу олий таълим муассасаси 1949 йилдан Лондон университети таркибига кирган. Муассаса таркибида сут ва чорвачилик йўналишларига ихтисослашган қорамол ва қўй фермаси мавжуд.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Англиядаги олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонлар мезбонларга юртимизда ветеринария соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Коллеж вакиллари Ўзбекистонда ветеринария йўналишида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари ва ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларга катта қизиқиш билдиришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш