БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ўтказилди
Ноябрь 29, 2024. 09:16 • 50 сония
• 374
НЬЮ-ЙОРК, 29 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Халқаро жиноий полиция ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда БМТ раҳбарияти, турли экспертлар, шунингдек, Нью-Йоркда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Стратегиянинг асосий йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ахборот технологияларини ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Йиғилганларга Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очиш, тегишли технологияларни ишлаб чиқиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш режалари ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбир якунида ушбу жабҳадаги Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади