Logo

Буюк Британия "Sturgeon Foundation" жамғармаси Ўзбекистон ёшлари учун таълим грантлари дастурини кенгайтиради

Октябрь 04, 2025. 11:05 • 50 сония

41
Буюк Британия "Sturgeon Foundation" жамғармаси Ўзбекистон ёшлари учун таълим грантлари дастурини кенгайтиради

ЛОНДОН, 4 октябрь. /"Дунё" AA/. Ўзбекистон элчихонасида "Sturgeon Foundation" ташкилоти раиси Кэрол Грэм билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокараларда таълим соҳасида грантлар дастурини янада кенгайтириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кэрол Грэм Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларнинг сифатли билим олиши учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жараёнларини мувофиқлаштириш, улар учун ажратиладиган грантлар кўламини кенгайтириш ҳамда STEM йўналишларига устувор аҳамият қаратиш юзасидан келишувга эришилди.

"Sturgeon Foundation" Британиянинг "Sturgeon Capital" компанияси томонидан ташкил этилган жамғарма ҳисобланади. Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шарқий Европадаги талабаларга университет стипендиялари ва касбий тайёргарлик дастурларини тақдим этиш орқали кўмаклашади.

"Sturgeon Capital" компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда активларни бошқариш ва стартапларга инвестиция киритишга ихтисослашган. Компаниянинг Тошкентда офиси мавжуд.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш