Бухарестда Ўзбекистон ва Руминия ҳамкорлигини юқори даражага кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди
Сентябрь 28, 2025. 12:22 • 2 дақ
• 205
БУХАРЕСТ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси делегацияси амалий ташриф билан Руминияда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев (қароргоҳи Варшава шаҳрида жойлашган) Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Тинка, Иқтисодиёт, рақамлаштириш, тадбиркорлик ва туризм вазирлиги давлат котиби, Транспорт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби, Меҳнат, оила, ёшлар ва ижтимоий бирлик вазирлиги давлат котиби, Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси, Депутатлар палатасининг Ташқи сиёсат қўмитаси раиси, Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси директори ҳамда Савдо-саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик департаменти директори билан учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар чоғида Руминия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар, хусусан иқтисодий модернизация жараёни натижаларини ижобий баҳолаб, уларни ҳаётга татбиқ этишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Расмий Бухарест Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида муҳим ва истиқболли ҳамкор сифатида кўраётгани ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори экани алоҳида таъкидланди.
"Биз Ўзбекистон мустақиллигини энг биринчилар қаторида тан олганмиз. Мамлакатларимиз ўртасида ҳеч қандай сиёсий муаммо йўқлигидан мамнунмиз. Халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам позицияларимиз ўхшаш", – деди Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Тинка.
Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, парламентлараро, транспорт-логистика, миграция, маданий-гуманитар, тузим ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади