Эрондан муносабат: Ўзбекистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкорига айланиб бормоқда
Октябрь 25, 2025. 15:02 • 2 дақ
• 56
ТЕҲРОН, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Эроннинг "ITNA Online" ахборот агентлиги бош муҳаррири Яшар Ниёзий "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга буюрган ташрифи якунлари ва Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Жорий йил 24 октябрь куни Брюсселда муҳим воқеа бўлиб ўтди, яъни Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги стратегик босқичга кўтаришга қаратилган.
Келишув ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари, жумладан, ноқонуний миграция, коррупция, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, шунингдек, чегараларни бошқариш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича фаол ҳамкорликни назарда тутади.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда Ўзбекистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкорига айланиб бормоқда. Жорий йилнинг апрел ойида томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолаган бўлиб, у Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мис, литий, алюминий, титан, платина, графит, никел, кобалт ва бошқалар каби муҳим хом ашёларда барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорликни ёълга қўйган эди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилдан буён икки баравар кўпайиб, 6,4 миллиард еврога етди.
Янги битимнинг имзоланиши ҳар икки томон учун янги имкониятлар очади. Хусусан, Европа томони учун Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун транспорт-логистика занжирларини барқарорлаштириш ҳамда муҳим хомашёдан муқобил фойдаланиш имкониятини беради. Ўзбекистон учун Европа Иттифоқи янги ташқи бозорларни топиш, халқаро ҳамжамият эътиборини сув ва иқлим муаммолари, минтақавий хавфсизлик ва ташқи сиёсатдаги шерикларини диверсификация қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади