Хитой компанияси Янгиер шаҳридаги иккита мактабга компьютер техникасини беғараз тақдим этди
Январ 28, 2025. 06:43 • 2 дақ
• 273
ШАНХАЙ, 28 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Хитойнинг "LIWAYWAY CO., LTD" компанияси ўртасида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги иккита мактабга компьютер техникасини беғараз тақдим этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур келишув Ўзбекистон таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ва таълим сифатини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Шунингдек, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистонда фаол ишлаяпмиз. Компаниямиз Тошкент вилоятида лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Биз Ўзбекистонда, ҳар бир давлат тараққиётида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган таълим тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўляпмиз. Ўзбекистондаги таълим жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишга қарор қилдик. Компаниямиз Сирдарё вилоятидаги ўқувчиларнинг замонавий шароитларда таълим олиши, рақамли саводхонликни мукаммал эгаллаши ва келажакда рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишини қўллаб-қувватлайди", деди компания раиси Карлос Чан.
Ушбу компьютерлар Сирдарё вилоятидаги мактабларга Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси томонидан етказилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси