Logo

Ўзбек миллий кураши Малайзия ёшлари ўртасида янада оммалашади

Июнь 09, 2025. 21:16 • 58 сония

567
Ўзбек миллий кураши Малайзия ёшлари ўртасида янада оммалашади

КУАЛА-ЛУМПУР, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси  Каромиддин Гадоев Малайзия Кураш ассоциацияси президенти Чев Энг Киан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Малайзия Кураш ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.


Хориж томонига сўнгги йилларда мамлакатимизда кураш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.


Шунингжек, АСЕАН мамлакатлари орасида, шу жумладан Малайзияда кураш спорт турининг нуфузини ошириш, курашни малайзиялик ёшлар орасида янада кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.


Чев Энг Киан республикада кураш жадал суръатларда ривожланаётганини эътироф этиш баробарида, Малайзия Кураш ассоциацияси ва Ўзбекистон Кураш федерацияси, Кураш халқаро ассоциацияси, Халқаро кураш институти билан ҳамкорлик алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини  билдирди.


"Жорий йилнинг 29 август – 1 сентябрь кунлари Индонезиянинг Ломбок оролида Жанубий-Шарқий Осиё  мамлакатлари ўртасида кураш чемпионатини ўтказиш режалаштирилган. Унда Малайзия терма жамоаси ҳам иштирок этади", деди у.


Учрашув якунида Малайзияда кураш спорт турини янада кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш