Кувайт билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди
Февраль 18, 2024. 13:04 • 55 сония
• 164
АЛ-КУВАЙТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Кувайтнинг «Adan Hospital» клиникаси шифокори, йирик сармоядор Муҳаммад Ҳасан ал-Кандари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда тиббиёт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда амалга оширилган ва оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар муҳокама этилди.
Кувайт томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мазкур жабҳада хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, поликлиника ва шифохоналарни замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрилаётган муҳим ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар Ўзбекистонда ёш болаларда кўз ва юрак бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Муҳаммад Ҳасан ал-Кандари 2022 йил сентябрь ойида Кувайтнинг «Ан-Нур» хайрия жамғармаси ва «HOPE» ташкилоти вакилларидан иборат делегацияси таркибида Ўзбекистонда бўлганини ҳамда турли жарроҳлик амалиётларини ўтказганини таъкидлади.
Кувайт вакили, шунингдек, Ўзбекистонда «Training center» тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди. Таъкидланишича, марказ ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамшираларни малакасини ошириш орқали Кувайт шифохоналарига ишлаш учун жалб қилинади.
Музокаралар якунида мазкур масалани батафсил муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан онлайн учрашув ташкил қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади