Будапештда Европа таълим амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Октябрь 16, 2026. 16:00 • 1 дақ
• 105
БУДАПЕШТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Венгриянинг “MeOut Group” компанияси вице-президенти Бенце Лабошшей ҳамда инновацион ҳамкорлик учун масъул директори Матьяш Капли билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, илғор Европа таълим амалиётларини жорий этиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, инновациялар ҳамда стартапларни қўллаб-қувватлаш борасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат тегишли муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро шериклик муносабатларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг касбий таълим тизими ва инновацион экосистемасини ривожлантириш учун хорижий тажрибани жалб этиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси