Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Апрель 30, 2024. 17:44 • 2 дақ
• 1882
СИНГАПУР, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчиси шарафига "Истана" ҳукумати қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди.
Сингапур Президенти билан суҳбат чоғида 2023 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлардан сўнг алоҳида жадаллик касб этган кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Сингапур раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, очиқ ва мувозанатли ташқи сиёсат юритиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг халқаро бизнес, жумладан, сингапурликлар учун жозибадорлиги тобора ортиб бораётгани, бунинг яққол исботи сифатида Сингапур парламенти спикери бошчилигидаги ва 25 дан ортиқ ушбу давлат компаниялари вакилларидан иборат делегацияси бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши таъкидланди.
Суҳбат якунида Сингапур Президенти икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига ўзининг эзгу тилакларини йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қаюмов Сингапурга март ойи ўрталарида ташриф буюрган эди. У Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018–2024) ва Австралияда (2022–2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди. Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Сингапур Алоқа ва ахборот вазирлиги олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади