Ўзбекистон элчиси Британия Мода кенгаши раҳбарияти билан ўзбек миллий брендларини биргаликда тарғиб қилиш тўғрисида келишиб олди
Сентябрь 22, 2024. 16:01 • 54 сония
• 1294
ЛОНДОН, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Мода кенгаши директори ўринбосари Дэвид Лей-Пембертон билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида хорижий томон Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатининг улкан салоҳияти ва пахта етиштиришдаги энг илғор ҳамда самарали амалиётлар билан таништирилди.
Томонлар ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида фаолият юритаётган йирик бизнес субъектлари ва тадбиркорларнинг Британия бозорларига ўз маҳсулотлари билан кириши билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашдилар.
Британия Мода кенгаши раҳбариятига жорий йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган креатив иқтисодиётга бағишланган халқаро конференцияда қатнашиш таклифи билдирилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон кийим-кечак брендларининг Британия Мода кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Британия Мода кенгаши (British Fashion Council) 1983 йилда таъсис этилган. Кенгаш мамлакатнинг мода саноатидаги етакчи дизайнерлар ва брендларни дунё миқёсида нуфузини ошириш ва қўллаб-қувватлайди. Мазкур ташкилот томонидан ҳар йили икки марта ўтказиладиган Лондон мода ҳафталиги (London Fashion Week) дунё модалар саноатидаги муҳим тадбирлардан бири сифатида эътироф этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади