Logo

Ўзбекистон элчиси Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари билан мулоқот ўтказди

Февраль 12, 2026. 09:31 • 34 сония

109
Ўзбекистон элчиси Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари билан мулоқот ўтказди

БУДАПЕШТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуяш билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари юзасидан мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири ўртасидаги ишончли ва дўстона муносабатлар юксак даражада эканини қайд этиб, ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Учрашув давомида томонлар олий даражадаги мунтазам мулоқотларни давом эттириш ҳамда халқаро ва минтақавий форматларда ўзаро манфаатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш