Ўзбекистон элчиси "Россия ва МДҲ халқлари" халқаро фестивалида иштирок этди
Ноябрь 02, 2025. 10:45 • 2 дақ
• 121
МОСКВА, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов "Россия халқлари. Ягона мақсадлар – турли ёндашувлар" Умумроссия форуми доирасида ўтказилган "Россия ва МДҲ халқларининг тарихий хотирасини ҳимоя қилиш" мавзусидаги секция мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбирда асосий маърузачи сифатида Россия Президенти ҳузуридаги Гуманитар сиёсат бўйича бошқарма бошлиғи Владимир Бочарников, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Қирғизистон давлат котиби Марат Иманқулов, Россия ҳарбий-тарихий жамияти илмий директори Михаил Мягков ҳамда Қозоғистон элчиси Даурен Абаев, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон элчиси маъруза қилиб, ўзбек халқининг МДҲ маконида миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил сўз юритди.
Элчи иштирокчиларга ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган катта ҳиссаси ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонликларнинг фронт чизиғида муносиб жанг қилгани, фронт ортида эса ғалаба учун зарур барча моддий таъминотни таъминлашда фидокорона меҳнат қилганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси барпо этилгани ҳақида ҳам маълумот берди. Мазкур боғ ўзбек халқига хос жасорат ва фидойиликни, уларнинг фашизмга қарши курашдаги улкан ҳиссасини ифода этиб, боболаримиз қаҳрамонлигини абадийлаштиришини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Ботиржон Асадов Иккинчи жаҳон урушидаги умумий ғалаба – минтақада мамлакатлар ўртасида бирдамлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда мустаҳкам замин яратишини билдирди. Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатлари айнан шундай дўстона руҳнинг ёрқин намунаси эканини қайд этди.
Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари
Михаил Галузин МДҲ ўртасида тарихий хотирани сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётган қўшма тадбирлар ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, мазкур фестивалнинг ташкил этилиши Россия ва МДҲ халқлари ўртасида дўстона ва ишончли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади