Logo

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия ТИВда бўлиб ўтган учрашувда юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Январ 16, 2024. 09:49 • 42 сония

195
Ўзбекистон элчиси Буюк Британия ТИВда бўлиб ўтган учрашувда юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

ЛОНДОН, 16 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов кеча Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик департаменти директори Крис Аллан билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида Британия томонига Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.


Томонлар Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.


Юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш