Logo

Ўзбекистон элчиси Индонезия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ноябрь 05, 2024. 17:38 • 35 сония

1291
Ўзбекистон элчиси Индонезия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ЖАКАРТА, 5 ноябрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Эшонов кеча Индонезия Президенти Субианто Прабовога ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг бўлиб ўтган қисқача суҳбатда давлат раҳбари Индонезия Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

Индонезия Президенти, шунингдек, мамлакат ҳукуматининг расмий Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда шунингдек, туризм йўналишида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан захиралар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув сўнггида Президент Субианто Прабово Ўзбекистон Президентига самимий тилакларни етказишни сўради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш