Ўзбекистон элчиси Польша Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Декабрь 09, 2023. 10:49 • 1 дақ
• 1463
ВАРШАВА, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша Президенти Анжей Дудага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тақдимот маросими Польша раҳбарининг расмий қароргоҳи – Варшавадаги Бельведере саройида бўлиб ўтди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Польша Президенти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Польша Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор деб билиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Польша ҳамкорлиги, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада сезиларли даражада мустаҳкамланиб, янги ва амалий мазмун билан тўлдирилди. Польша ишбилармон доираларида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш ортиб бормоқда. Икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун салмоқли салоҳият мавжуд.
Польшалик генерал Владислав Андерснинг аскарлари дафн этилган масканни обод этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирилди.
Ишонч ёрлиқлари топширилгандан сўнг элчи Варшавадаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросими қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси 7 ноябрь куни Варшавага ташриф буюрган эди. Бунга қадар у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули лавозимларида ишлаган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади