Logo

Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Февраль 11, 2026. 11:25 • 2 дақ

603
Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

БУДАПЕШТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Бош прокурори Габор Балинт Надь билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, икки давлат бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар. Институционал алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Венгрия томони мамлакатимиз билан шериклик муносабатларини кенгайтиришдан манфаатдорлигини тасдиқлади ҳамда прокуратура фаолияти соҳасида мулоқотни янада чуқурлаштириш ва илғор тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош прокурорининг Венгрияга эҳтимолий ташрифини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу ташаббус шартномавий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқилмоқда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва конструктив мулоқотни давом эттиришга ўзаро интилишларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш